Меҳмонхоналар учун маҳсулотлар
  • 18 Июль 2015

Меҳмонхоналар учун маҳсулотлар

Самарқанд шаҳридаги “Net product lux” корхонасида меҳмонхоналар учун мўлжалланган 80 турдаги санитария-гигиена маҳсулотлари тайёрланмоқда.

Улар Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё, Бухоро, Навоий вилоятларига буюртма асосида етказиб берилаётир.
Шу кунларда корхона фаолиятини кенгайтириш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, меҳмонхоналар учун махсус кимёвий тозалаш воситалари ишлаб чиқарувчи ҳамда уларга мўлжалланган сочиқлар тайёрлайдиган тикувчилик цехларини ташкил этиш мўлжалланмоқда. Кимёвий тозалаш хизматига талаб ортаётгани боис шундай марказни очиш ҳам кўзда тутилаётир. Бу 10 та қўшимча иш ўрни яратиш имконини беради.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn