Янги корхонанинг сифатли маҳсулотлари
  • 16 Июль 2015

Янги корхонанинг сифатли маҳсулотлари

Наманган туманида фаолият бошлаган “Imron textile group” хусусий корхонасида трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Ёш тадбиркор Исломбек Қутбиддинов ташаббуси билан амалга оширилган ушбу лойиҳа тўла ниҳоясига етказилгач, бу ерда 80 га яқин иш ўрни яратилди.
Айни чоғда корхонада лойиҳанинг дастлабки босқичи рўёбга чиқарилиб, 80 минг АҚШ доллари қийматидаги технологик жиҳозлар ишга туширилди. Уларни касб-ҳунар коллежларини тамомлаган 15 нафар ёш мутахассис бошқармоқда.
— Ҳозирги кунда технологик жиҳозларни ўзлаштириш баробарида, ички бозорга 20 дан ортиқ турдаги кийим-кечаклар етказиб бераяпмиз, — дейди
И. Қутбиддинов. — Тўла қувватга эришилгач, ойига 120 минг донагача маҳсулот тайёрлаш имконияти юзага келади. Кейинги босқичда экспорт амалиётларига киришишни режалаштирганмиз ва маҳсулотнинг камида 80 фоизини ташқи бозорга жўнатамиз.
Жорий йилнинг ўтган даврида хусусий корхона истеъмол бозорига 100 миллион сўмликдан зиёд трикотаж буюмлари чиқарди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn