Кичик бизнес субъектлари кўпаймоқда
  • 16 Июль 2015

Кичик бизнес субъектлари кўпаймоқда

Китоб туманида маҳаллий саноатни ривожлантиришда кичик бизнес вакиллари фаол иштирок этмоқда. Ўтган йили бу ерда 41 тадбиркорлик субъекти фаолият бошлагач, ҳудуддаги ишлаб чиқариш корхоналари сони 360 тага етди.

Шулардан бири — “Оқила сут” хусусий фирмасида тайёрланаётган бринза, пишлоқ, кефир, қаймоқ ва бошқа маҳсулотлар бугун Тошкент шаҳри ҳамда Самарқанд вилоятида ҳам ўз мижозларини топиб улгурди.
— Бир кунда 4 тонна сутни қайта ишлаш имкониятига эгамиз, — дейди фирма иш юритувчиси Аслиддин Суюнов. — 14 кишилик жамоамиз аҳолига манзур маҳсулотларни етказиб бериш ниятида астойдил меҳнат қилаётир.
Таъкидлаш керакки, туманда озиқ-овқат маҳсулотларини саноат усулида қайта ишлаш тармоғи изчил ривожланаяпти. Ҳозирги кунда ҳудудда шу соҳага ихтисослаштирилган 62 та корхона фаолият кўрсатаётгани ҳам ана шундан далолатдир.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn