Ёш тадбиркор муваффақияти
  • 16 Июль 2015

Ёш тадбиркор муваффақияти

Хатирчидаги касб-ҳунар коллежини тамомлаган Фазлиддин Ширинов хусусий корхона очди. Айни чоғда бу ерда ёғоч ва алюминий профилдан эшик-ромлар ишлаб чиқарилаётир.

“Уста Фазлиддин Ширинов” хусусий корхонасини ташкил этишда унга тижорат банки кредити асқатди. Олинган сармояга замонавий дастгоҳлар келтирилиб ўрнатилди. Ҳозирги кунда ёш тадбиркор тайёрлаётган эшик-ромлар қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган тураржойларга етказиб берилмоқда. Бундан ташқари, мижозлар талабларига мувофиқ, буюртмалар ҳам олинмоқда.
— Бугун мижознинг талаби юқори, — дейди у. — Шунинг учун хориж технологияси асосида иссиқ-совуққа чидамли ҳамда нам ўтказмайдиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратаяпмиз.
Ўзи каби 13 нафар коллеж битирувчисини иш билан таъминлаган ёш тадбиркор айни чоғда мебель жиҳозлари ишлаб чиқариш устида ҳам изланиш олиб бораяпти.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn