Корхона қуввати қайта тикланди
  • 15 Июль 2015

Корхона қуввати қайта тикланди

Боғот туманидаги калава ип ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган  “Боғоттекстиль” қўшма корхонаси банкрот, деб топилгач, “Асака” банки томонидан бу ерда молиявий соғломлаштириш тадбирлари амалга оширилди.

Янги инвестор 500 миллион сўмлик модернизациялаш ишларини рўёбга чиқарди. Пировардида “Great Cotton Export” МЧЖ ташкил этилиб, йилига 2 минг 400 тонна калава ип тайёрлаш имконияти яратилди. Ҳозир бу ерда 200 нафардан ортиқ ишчи-хизматчи меҳнат қилаяпти. Улар учун барча шарт-шароит мавжуд.
Илғор технология билан жиҳозланган корхонанинг экспорт салоҳияти ортиб, 70 фоиздан зиёд маҳсулот чет мамлакатларга жўнатилмоқда. Умуман, жорий йилнинг биринчи ярмида бу ерда бир минг 200 тонна калава ип ишлаб чиқарилди.

Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn