Унумдорлик ошди
  • 15 Июль 2015

Унумдорлик ошди

Ангор туманидаги “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖга қарашли нон цехига банкнинг 1,5 миллиард сўмлик кредити ва корхонанинг 550 миллион сўмлик маблағи эвазига илғор технологиялар келтирилгач, маҳсулотлар сифати янада ортди.

— Янги дастгоҳлар ёрдамида кунига 3200 килограмм унни қайта ишлаш имконига эга бўлдик, — дейди цех бошлиғи Чори Пардаев. — Жамоамизда меҳнат қилаётган 12 нафар ишчи-мутахассиснинг 5 нафари коллеж битирувчисидир. Бизга тегишли дўконда сотилаётган маҳсулотларимиз харидорларга манзур бўлаётганидан мамнунмиз.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn