Фармацевтика саноати учун маҳаллий хом ашё
  • 15 Июль 2015

Фармацевтика саноати учун маҳаллий хом ашё

Жорий йилдан бошлаб Сирдарё вилояти ўрмон хўжалигида мевали ва манзарали дарахтлар билан бирга, доривор ўсимликлар ҳам ўстирилмоқда.

Хусусан, хўжаликнинг Бобур ҳамда Малик участкаларида парвариш қилинаётган маккажўхори пишиб етилгач, попуги йиғиб олинади ва фармацевтика саноати талабларига мос ҳолда, буюртмачиларга етказиб берилади. Мутахассисларнинг айтишича, макка попуги ўт пуфаги, буйрак, жигар ва бошқа ички касалликларни даволашда қўлланилувчи препаратларни тайёрлашда асосий компонентлардан бири ҳисобланади. Ўрмончилар ошқовоқ, тирноқгул, наъматак, жийда, япон софорасидан ҳам ана шундай қўшимчалар олишни мўлжаллашган.
— Айни чоғда мойчечакни маданий ҳолда ўстиришни синовдан ўтказаяпмиз, — дейди вилоят ўрмон хўжалиги директори Улуғбек Сулаймонбеков. — Мазкур тажриба самарали бўлса, келгусида бу шифобахш ўсимлик майдонини кенгайтирамиз. Эътиборлиси, фаолиятимизда янги йўналишнинг жорий қилиниши туфайли қўшимча даромад олиш имконияти ҳам пайдо бўлди.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Тадбиркорлар билан мулоқот Унумдорлик ошди »