Хоразм қовунлари — экспортга
  • 11 Июль 2015

Хоразм қовунлари — экспортга

Азалдан Хоразм заминида етиштирилган ширин-шакар қовунлар қўрғошин қолипларда карвонлар орқали дунёнинг кўплаб мамлакатларига етказиб берилган. Бугун ана шу анъанани Урганч туманида жойлашган чет эл инвестицияси иштирокидаги “Хоразм қовунлари” МЧЖ жамоаси давом эттирмоқда.

Ўтган йили корхона томонидан 300 тонна қовун-тарвуз экспорт қилинган эди. Жорий йил ҳам 50 гектар майдонда экспортбоп қовун етиштирилди. Ҳозирги кунда ана шу ҳосилдан 500 тоннасини чет элга жўнатиш тадориги кўрилаяпти. Эътиборлиси, маҳсулотларни сифатли сақлаш учун 400 тонна сиғимга эга музлаткич бунёд этилди.
Шунингдек, қовунни қайта ишлаш мақсадида 500 минг АҚШ долларилик технология харид қилинди. У ишга тушгач, қайта ишланган қовунларни музлатилган ҳолда четга чиқариш имконияти яратилади.

Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn