Логистик марказ имкониятлари
  • 10 Июль 2015

Логистик марказ имкониятлари

“Сирдарё Дори-Дармон” МЧЖ қошида логистик марказ очилиши билан фармацевтика воситаларини юртимизнинг турли манзилларига етказиб бериш масофаси анча қисқарди.

Республика “Дори-Дармон” акциядорлик компаниясига қарашли бу марказда, асосан, хориждан келтириладиган дори-дармонлар қабул қилинади ва компаниянинг вилоятлардаги ҳудудий бўлимларига тарқатилади. Бу ерда тиббиёт воситаларини сифатли сақлаш учун барча шарт-шароит мавжуд.
Марказда божхона терминали ишлаб турибди. Дори-дармонни ташишда махсус жиҳозланган автомашиналардан фойдаланилмоқда.
Аҳамиятлиси, ушбу марказнинг ташкил этилиши компания ва унинг ҳудудий бўлимларига қулайлик туғдириши баробарида, дори-дармонни сақлаш ҳамда манзилга етказиш харажатларини анча қисқартириш имкониятини ҳам яратди.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn