Экспортбоп матолар
  • 08 Июль 2015

Экспортбоп матолар

Янгиер шаҳридаги “Кармента Ян Текс” қўшма корхонасида трикотаж кийим-кечаклар тикишга мўлжалланган футер матоси тайёрлаш ўзлаштирилгач, бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури 5 тага етди.

Мазкур корхонанинг дазмоллаш цехида ҳам модернизациялаш ишлари бажарилиб, қиймати 76 минг АҚШ долларилик ускуналар ўрнатилди. Натижада матоларни сифатли ҳамда тез текислаш билан бирга, тахламларга ажратиш имконияти кенгайди. Матога ранг бериш ва гул босиш жараёнлари ҳам илғор технология асосида амалга оширилмоқда.
— Ойига 10 тонна маҳсулот ишлаб чиқараяпмиз, — дейди қўшма корхона раҳбари Акрам Ҳайдаров. — Унинг асосий қисми экспортга йўналтирилмоқда. Маҳаллий корхоналардан ҳам буюртмалар олаяпмиз.
Таъкидлаш жоизки, айни чоғда Янгиер шаҳрида “Мос Ян Текс”, “Шипа текс”, “Омад текс” сингари замонавий енгил саноат корхоналари самарали фаолият кўрсатаётир.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn