Тежамкор технология афзаллиги
  • 07 Июль 2015

Тежамкор технология афзаллиги

Сурхондарё вилоятида фаолият юритаётган қурилиш ташкилотлари профнастилдан тайёрланаётган турли хилдаги томёпқичларни эндиликда Термиз шаҳридаги “Нодирбек Термиз” савдо-ишлаб чиқариш корхонасидан олмоқда.

— Мазкур лойиҳани рўёбга чиқаришда банкнинг 150 миллион сўмлик кредит маблағи қўл келди, — дейди тадбиркор Р. Шоюсупов. — Шу сармояга хориж технологияси ва ускуналарини келтириб ўрнатдик. Айни пайтда тежамкор ҳамда иш унуми юқори дастгоҳларни 6 нафар ёш мутахассис бошқараётир. Тайёр маҳсулотлар корхонага қарашли юк машиналарида жойларга етказиб берилаётгани эса қурувчиларга қўшимча қулайлик яратмоқда.


Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn