Янги турдаги маҳсулот
  • 07 Июль 2015

Янги турдаги маҳсулот

Андижондаги “Edelweyss sport” МЧЖ томонидан ўндан ортиқ номдаги спорт анжомлари ишлаб чиқарилади.

Бокс қўлқопи ва қоплари,  курашчи ҳамда бадиий гимнастикачилар учун оёқ кийимлари ана шулар жумласидандир. Яқинда улар қаторига гиламча — матлар қўшилди.
Хориждан келтирилган замонавий дастгоҳлар ёрдамида ойига 2400 квадрат метр ҳажмда ана шундай маҳсулот тайёрлаш имконияти туғилди. Муҳими, кураш, карате ва гимнастика учун мўлжалланган гиламчаларнинг фойдаланиш муддати хорижникидан кўп бўлиши билан бир қаторда, нархи 3 баробар арзон.
— Бу гиламлар 10 йилдан узоқ вақт хизмат қилади, — дейди жамият раҳбари З. Абдураҳимов. — Шу боис унга бўлган талаб ортмоқда. Ҳозир жамоамиз аъзолари турли таълим муассасалари, спорт клублари ҳамда тўгаракларидан тушаётган буюртмаларни ўз вақтида бажариш мақсадида меҳнат қилишаяпти.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn