Транспорт харажатлари тежалади
  • 04 Июль 2015

Транспорт харажатлари тежалади

Сариосиё туманидаги “Сариосиё қурилиш материаллари” масъулияти чекланган жамиятида хорижий технологиялар ёрдамида замонавий томёпқичлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

— Маҳсулотларимиз нархи қурилиш ташкилотларига маъқул бўлиши учун арзон ва сифатли хом ашё — бетон қоришмасидан фойдаланаяпмиз, — дейди корхона раҳбари Қаҳрамон Колонов. — Бунда ускуналаримизни “Сифатли тош” масъулияти чекланган жамияти ҳудудига ўрнатганимиз қўл келмоқда. Эндиликда сараланган тош ва қум лента орқали бетон қоригичларга келиб тушиб, натижада хом ашёни узоқдан ташиб келтиришга сарфланадиган транспорт харажатлари тежалаяпти. Иқтисод қилинган маблағ эса модернизациялаш тадбирларига йўналтирилаётир. Ҳозир 16 кишилик жамоамиз томонидан қурилиш ташкилотлари буюртмаларини ўз вақтида бажараяпмиз.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn