Ихчам сув насослари
  • 04 Июль 2015

Ихчам сув насослари

Наманган туманидаги “Наммоторсервис” масъулияти чекланган жамиятида аграр ва коммунал тармоқ учун ихчам сув насослари ишлаб чиқарилмоқда.

Бундан олти йил аввал фаолият бошлаган кичик бизнес субъектида дастлаб четдан келтирилган деталларни йиғиш орқали маҳсулот тайёрланарди. Қуюв цехи фойдаланишга топширилгач, бутловчи қисмларнинг аксариятини шу ерда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Натижада маҳаллий ёшлардан 45 нафарининг бандлиги таъминланди. Ҳозир бу ерда тайёрланаётган 6 турдаги замонавий агрегатлар бир сонияда 6 кубометрдан 360 кубометргача сув тортиш қувватига эга. Шу боис уларга фермер хўжаликлари ҳамда коммунал соҳа вакилларидан кўплаб буюртмалар келиб тушаяпти.
— Йил бошидан харидорларга юзтадан ортиқ сув насослари етказиб бердик, — дейди МЧЖ раҳбари ўринбосари Авазхон Тожибоев. — Айни пайтда навбатдаги лойиҳа устида иш олиб бораяпмиз. У амалга ошса, турли ўлчамдаги насос двигателларини ҳам маҳаллий шароитда ишлаб чиқара бошлаймиз.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn