Хоҳишга қараб дизайн
  • 03 Июль 2015

Хоҳишга қараб дизайн

Тахтакўпир туманида тадбиркор Ербол Қарабалаев саъй-ҳаракати билан ишга туширилган “Ткачиха-Тахта” масъулияти чекланган жамияти дастлабки тўқимачилик маҳсулотларини савдога чиқарди.

Ушбу лойиҳа рўёби учун банкнинг қарийб 78 минг АҚШ долларилик кредити жалб қилинди.
— Хориждан компьютерлаштирилган замонавий технологиялар келтириб ўрнатдик, — дейди тадбиркор. — Улар махсус дастур орқали бошқарилади. Бу буюртмачининг диди ва хоҳишига мос, турли ўлчам ва дизайндаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини беради.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn