Маҳсулот тури кўпаяди
Версия для печати
  • 03 Июль 2015

Маҳсулот тури кўпаяди

Андижон шаҳридаги “Сезам савдо саноат” хусусий корхонасида бир неча турдаги болалар велосипедлари тайёрланмоқда.

—Ўтган йили янги ишлаб чиқариш биносини қуриб битказдик, — дейди корхона мутасаддиларидан бири Саидмансур Қодиров. — Ҳозир ушбу мажмуамизга умумий қиймати 100 минг АҚШ долларига тенг замонавий ускуна ва дастгоҳлар ўрнатилмоқда. Тез орада уч турдаги янги маҳсулот тайёрлаш ўзлаштирилади.
2014 йили ички бозорга 300 миллион сўмлик маҳсулот етказиб берилган бўлса, жорий йилнинг ўтган даврида мазкур кўрсаткич 400 миллион сўмга етди. Бу корхонанинг муттасил ривожланиб бораётганидан далолатдир.

Саидаҳмад ШУКУРОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn