Шифобахш хусусиятларга эга
  • 03 Июль 2015

Шифобахш хусусиятларга эга

“Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида фаолият кўрсатаётган “Navoiy-Beauty cosmetics” қўшма корхонаси 100 турдаги парфюмерия-косметика маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда.

Ушбу пардозлаш воситаларини тайёрлашда асал, минерал тузлар ҳамда турли витаминлар каби табиий қўшилмалардан фойдаланилаяпти. Бу эса уларнинг шифобахшлигини таъминлаётир.
Таъкидлаш керакки, корхона ташкил этилгач, Жанубий Кореядан умумий қиймати 1,3 миллиард сўмликка тенг замонавий технологиялар келтириб ўрнатилди. Пировардида мавжуд қувватлар ортиб, янги турдаги импорт ўрнини босувчи косметика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Ўтган йили корхона жамоаси томонидан 2 миллиард 300 миллион сўмдан зиёд пардозлаш воситалари тайёрланди. Жорий йилнинг биринчи чорагида эса бу кўрсаткич 600 миллион сўмликка тенг бўлди.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Кўркам ва мустаҳкам Маҳсулот тури кўпаяди »