Кўркам ва мустаҳкам
  • 03 Июль 2015

Кўркам ва мустаҳкам

Наманган шаҳридаги “Лидер мебель комплект” хусусий корхонаси буюртмалар портфели янги шартномалар билан тўлиб бораётир.

—Бу кичик бизнес субъектида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги, замонавий дизайни ва мустаҳкамлиги билан боғлиқ.
Корхонада айни пайтда икки юз турдаги мебель жиҳозлари  ишлаб чиқарилмоқда. Уларга ички бозорда талаб ортиб бораяпти. Жумладан, ўтган йили соғлиқни сақлаш муассасаси ва мудофаа тизимидаги ташкилотларга 800 миллион сўмликдан зиёд юқори сифатли мебель маҳсулотлари етказиб берилди.
— Жорий йилда ишлаб чиқариш ҳажмини 1 миллиард сўмликдан оширишни мўлжаллаб турибмиз, — дейди корхона раҳбари Носиржон Дадамирзаев. — Талаб ҳам шунга яраша. Йирик ҳажмда бир қатор шартномалар имзолаганмиз. Уларни ўз вақтида бажариб, истеъмолчиларни хорижникидан қолишмайдиган мебеллар билан таъминлашни мақсад қилганмиз.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn