Изланувчан ҳунарманд
  • 03 Июль 2015

Изланувчан ҳунарманд

Ғиждувонлик ҳунарманд Баҳриддин Раҳимов ногирон болалар ва катталарга мўлжалланган ўзиюрар мослама яратди.

— Бу қурилма бошқаларнинг кўмагисиз ҳам ҳаракатланаверади, — дейди ҳунарманд. — Хориждан келтирилаётган турдошларидан яна бир устун жиҳати шундаки, ундан узоқ муддат фойдаланиш кафолатланган. Зарурат туғилганида, эҳтиёт қисмлари алмаштирилади, холос. Биз, шунингдек, дастасига кичик ёритқич ўрнатилган, тунда юришга қулайлик туғдирадиган ҳассалар ҳам ишлаб чиқараяпмиз.
Дарвоқе, Тадбиркорнинг оилавий устахонасида ҳасса, қўлтиқтаёқ каби жиҳозлар ҳам тайёрланмоқда.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn