Бино тадбиркорга бепул берилди
  • 02 Июль 2015

Бино тадбиркорга бепул берилди

Бекобод шаҳрилик тадбиркор Ўғилжон Мирзамуродованинг ўтган йили маҳаллий ҳокимликка қилган мурожаати ижобий ҳал этилди. Унга Самарқанд маҳалласи ҳудудидаги бўш турган нотураржой биноси “ноль” қийматда берилди.

Ўз навбатида, ишбилармон аёл 150 миллион сўм сармоя йўналтириб, бу ерда мўъжазгина тикувчилик корхонаси фаолиятини йўлга қўйди. Айни пайтда замонавий тикиш-бичиш ускуналари билан жиҳозланган цехда 20 нафар чевар томонидан болалар ва катталар либослари ҳамда замонавий пардалар ва кўрпа-тўшак жилдлари тайёрланмоқда.
— Бизнес режамизга биноан йил якунига қадар ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун яна 100 минг АҚШ долларилик сармоя ўзлаштирамиз, — дейди тадбиркор. — Мақсадимиз маҳсулотларимиз сифатини янада яхшилаш орқали ташқи бозорга чиқиш ҳамда 30 кишининг бандлигини таъминлашдан иборат.


Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn