Кичик корхона муваффақияти
  • 02 Июль 2015

Кичик корхона муваффақияти

Чуст туманидаги “Технолог ГР” масъулияти чекланган жамияти  металлдан турли истеъмол моллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. Яқинда бу ерда импорт ўрнини босувчи яна тўрт турдаги маҳсулот тайёрлаш йўлга қўйилди.

Улардан бири оддий кийимилгичлар бўлиб, бу ашё ҳозирги кунгача четдан келтириларди. Корхонада, шунингдек, пластик ром ва кондиционер учун бутловчи қисмлар ҳам ишлаб чиқарилмоқда.
— Айни пайтда уй-жой жиҳозлари ва хўжалик буюмлари учун 70 дан ортиқ турда кичик деталлар тайёрлаяпмиз, — дейди жамият раҳбари Сайдулло Мағзумов. — Эндиликда маҳсулотлар дизайнини янада такомиллаштириш мақсадида навбатдаги лойиҳа ижросига киришдик. Унга мувофиқ, тез орада 500 миллион сўм қийматга эга хорижий технологик ускунани ўрнатиб, металл буюмлар сиртига ялтироқ тус бера бошлаймиз. Бу эса янги турдаги рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришимизга замин ҳозирлайди.
Бугунги кунда “Технолог ГР” маҳаллий бозорда муносиб ўрин эгаллаган. Жумладан, талабга яраша таклиф билан чиқаётган корхона жамоаси жорий йилнинг ўтган даврида истеъмолчиларга 500 миллион сўмликка яқин импорт ўрнини босувчи металл буюмлар етказиб берди.


Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn