Табиий гиламлар жилоси
  • 30 Июнь 2015

Табиий гиламлар жилоси

Термиз туманилик  ёш ҳунарманд Ойжамол Ўдамуродованинг қўлида жило топаётган гиламлар, нақшинкор сумкалар бежиримлиги, юқори сифати билан харидорларга манзур бўлмоқда.

— Гилам тўқиш ва совғабоп буюмлар ясашда жун ҳамда табиий рангдан фойдаланаман, — дейди Ойжамол. — Натижада улар узоқ вақт жилосини йўқотмайди. Қолаверса, бундай маҳсулотлар инсон саломатлиги учун ҳам фойдали. Ҳозир маҳалламиз қизлари билан бирга мўъжазгина цех очишни режалаштираяпмиз. Шунда гиламчилигимизнинг унутилаёзган турларини тиклашни йўлга қўямиз.
Айтиш керакки, ўтган йили О. Ўдамуродова “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган эди.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn