Таъминот янада яхшиланади
  • 27 Июнь 2015

Таъминот янада яхшиланади

Жорий йилда Навоий вилоятида Инвестиция дастурига мувофиқ, 58 мингдан зиёд аҳоли хонадонларида ичимлик суви таъминотини янада яхшилаш кўзда тутилган.

Шу асосда ҳозирги кунгача вилоят “Сувоқова” ишлаб чиқариш бошқармаси томонидан 201 километрдан ортиқ масофага қувур ётқизилиб, сув тармоқларига уланди.
Шунингдек, Хатирчи ва Конимех туманларидаги намунавий массивларда сув миноралари барпо этилди. Йил охиригача Нурота ҳамда Хатирчи туманларининг олис қишлоқларида ҳам ана шундай гидроиншоотлар қурилади.
Бу мақсадлар рўёби учун йил якунига қадар 13 миллиард 867 миллион сўм йўналтириш режалаштирилган.


Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn