Қайта ишлаш саноатида йирик лойиҳа
  • 26 Июнь 2015

Қайта ишлаш саноатида йирик лойиҳа

Янгиқўрғон туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш тармоғи жадал ривожланмоқда. Бунда корхоналардаги илғор технологияларнинг самараси юқори бўлаётир.

Хусусан, “Natural juice” масъулияти чекланган жамиятида амалга оширилган модернизациялаш тадбирларидан сўнг ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ортди. Мазкур лойиҳа ижроси учун 9 миллиард 700 миллион сўмликдан зиёд сармоя йўналтирилди. Натижада кунига 150 тоннагача маҳсулотни қайта ишлаш имконияти юзага келди. Айни чоғда корхонада тайёрланаётган табиий неъматларга истеъмол бозорида талаб тобора ортиб бораяпти.


Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи»  мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn