Харажат ва вақт тежалади
  • 26 Июнь 2015

Харажат ва вақт тежалади

Ўтган йили плёнка остида пилла қурти парваришини йўлга қўйган боёвутлик Ойхол Мусаева бу мавсумда яна бир янгиликни жорий қилди.

Яъни у биринчилардан бўлиб ўз даромади ҳисобидан ўн гектарлик тутзорга яқин жойда пиллахона қурди.
Йигирма қути ипак қурти боқишга мўлжалланган ушбу бино қатор қулайликларга эга. Масалан, жорий йилда тут баргларини узоқдан ташиб келтиришга ҳожат қолмади. Натижада янги кесилган баргларни пиллахонага пешма-пеш етказиш имконияти пайдо бўлди. Бу эса, озуқа келтиришга кетадиган харажат ва вақтни тежаш имконини берди.
Эътироф этиш лозимки, тажрибали пиллакорнинг изланишлари туфайли 20 қути ипак қуртидан 1100 килограмм пилла топширилди. У келгуси йилда ҳам яна битта шундай пиллахона қуриш ниятида.


Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn