Махсус тизим асосида ишлайди
  • 25 Июнь 2015

Махсус тизим асосида ишлайди

Ўрта Чирчиқ туманидаги “Textile Mill Tashkent” тўқимачилик  корхонасига хориждан олиб келинган илғор ускуналар компьютер “буйруғи” билан ишлайди.

Масалан, махсус дастурий тизим орқали улар хотирасига тўқилиши керак бўлган янги маҳсулотнинг андозаси киритилса бас, зум ўтмай ҳақиқийси қўлингизда бўлади. Германиялик шериклар билан ҳамкорликда ўтган йили таъсис этилган мазкур қўшма корхонада катталар ва болалар, шунингдек, спортчилар учун табиий ва синтетик толали матолардан хилма-хил пайпоқлар тўқилмоқда. Эътиборлиси, бу ерда Жанубий Корея ва Хитой технологияси асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг 90 фоизи экспорт қилинаяпти. Хусусан, етмиш кишилик жамоа ўтган йили хорижий давлатлардаги харидорларнинг 489 минг АҚШ долларилик буюртмаларини бажаришга муваффақ бўлди.
— Айни пайтда тижорат банки кредити ҳисобидан корхонамиз фаолиятини янада кенгайтираяпмиз, —  дейди жамоа раҳбари Ҳасан Ҳошимов. — Бунинг учун қўшимча мажмуа бунёд этаяпмиз. Ҳамкор давлатлардан яна 43 та тўқимачилик ускунаси келтириш тадоригини кўрмоқдамиз.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn