Корхонада энг замонавий технология
  • 25 Июнь 2015

Корхонада энг замонавий технология

Самарқанд шаҳридаги “Агробраво” масъулияти чекланган жамиятига  Австриядан умумий қиймати 983 минг еврога тенг сутни қайта ишлаш ва музқаймоқ тайёрлаш технологик ускуналари келтириб ўрнатилди.

—Янгиланишлар туфайли ишлаб чиқараётган маҳсулотларимиз тури 40 тага етди, — дейди корхона раҳбари Ботир Қорахўжаев. — Қолаверса, ускуналаримиз кам энергия сарфлаши баробарида, турдошларига нисбатан самарадорлиги жуда юқори. Шунингдек, қувватлар ўзлаштирилиши эвазига яна 30 кишини ишга жалб этдик.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn