Бир йўла икки лойиҳа
  • 24 Июнь 2015

Бир йўла икки лойиҳа

Ўтган йили Норин туманида фаолият бошлаган “Norin Bottlers” масъулияти чекланган жамияти Ҳаққулобод шаҳрида яна иккита ишлаб чиқариш тармоғини ташкил этди.

Улардан бирида соатига 42 минг донагача идишларга  салқин ичимликлар қадоқланмоқда. Шаҳардаги фойдаланилмаётган бино таъмирдан чиқарилиб, бу ерда тикувчилик фабрикаси фаолияти йўлга қўйилди. Ҳозир ушбу мажмуада маҳаллий хом ашёдан болалар ва катталар учун бежирим кийим-кечаклар тайёрланмоқда.
Ҳар икки лойиҳа ижроси учун 8 миллиард сўмликдан зиёд инвестиция йўналтирилди. Пировардида маҳаллий ёшлардан 115 нафарининг бандлиги таъминланди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn