Кредит ҳисобига кичик корхона
  • 24 Июнь 2015

Кредит ҳисобига кичик корхона

Навоий шаҳрида банкнинг 159 миллион сўмлик кредити эвазига ташкил этилган “Mirtex” корхонасида 20 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

—Хориждан келтирилган тикув дастгоҳлари маҳсулотларимиз рақобатбардошлигини таъминламоқда, — дейди корхона раҳбари Олима Бобоқулова. — Ҳозир мажмуамизда 60 нафардан ортиқ хотин-қиз меҳнат қилаяпти. Қувватлар тўлиқ ўзлаштирилгач, ишчиларимиз сони 100 нафарга етади.  
Корхонада буюртма асосида махсус кийим-бош ҳамда мактаб формалари ҳам тикилаяпти.

Азамат  ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Тадбиркор ташаббуси Бир йўла икки лойиҳа »