Тадбиркор ташаббуси
  • 24 Июнь 2015

Тадбиркор ташаббуси

Ҳуррият Исроилова Боёвут енгил саноат ва агросервис касб-ҳунар коллежини ўтган йили битирган. Ёш мутахассис ташаббускорлиги билан қисқа фурсатда эл орасида  танилди.

Гап шундаки, у тумандаги олис қишлоқ — Бобоюрт маҳалласида “Гўзаллик салони”  ташкил этгани туфайли эътиборга тушди. Кўпчиликдан миннатдорлик сўзлари эшитди. Чунки ушбу хизмат кўрсатиш шохобчаси фаолиятининг йўлга қўйилиши натижасида ҳудудда яшовчи хотин-қизларга катта қулайлик яратилди. Ҳурриятнинг ишни бошлашида эса кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланишни истаган коллеж битирувчилари учун ажратилган имтиёзли кредит маблағи қўл келди.
— Тадбиркорлик фаолиятини ана шундай муваффақиятли бошлаган битирувчиларимиз кўп, — дейди Сирдарё вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бўлим бошлиғи Алишер Умаралиев. — Масалан, шу мақсадда биргина 2014 йилда 955 нафар коллеж битирувчисига жами 4 миллиард сўмдан зиёд кредит берилди. Бу орқали ёшларимиз турли йўналишларда ўз бизнесларини йўлга қўйиш имкониятига эга бўлдилар.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn