Юқори натижага эришилди
  • 24 Июнь 2015

Юқори натижага эришилди

Гулистон шаҳридаги “Бек” бирлашмасига қарашли “Гул Рен Текс” тўқимачилик корхонаси жамоаси ўз фаолиятини юқори натижалар билан бошлади. Жумладан, қисқа вақт мобайнида экспорт буюртмалари ҳажми 400 минг АҚШ долларига етди.

Жорий йилнинг май ойида пойтахтимизда бўлиб ўтган “Мода ва дизайн” халқаро фестивалида эса маҳсулотлари хорижий ва маҳаллий мутахассислар томонидан муносиб баҳоланиб, корхона дизайнери Манзура Қувондиқова сертификат билан тақдирланди.
— Ишлаб чиқаришни энг илғор технологиялар асосида ташкил этдик, — дейди жамият бош директорининг тижорат ишлари бўйича ўринбосари Олимжон Маматқулов. — Шунингдек, деярли барча жараён корхонанинг ўзида бажарилаётир. Масалан, матога гул босиш ҳам шу ерда амалга оширилмоқда. Айни чоғда кийим-кечак учун газламани бирлашмамизнинг Жиззах шаҳридаги яна бир корхонаси — “Орзу текстиль”дан олаяпмиз. Буларнинг барчаси маҳсулот тайёрлаш суръатини ошириши баробарида, унинг сифати юқори, таннархи эса арзон бўлишини таъминламоқда.
Эътироф этиш лозимки, вилоят марказидаги фаолияти тўхтаб қолган “Нафис либос” корхонаси негизида ташкил қилинган мазкур ишлаб чиқариш субъектининг фаолият бошлаши натижасида мингга яқин иш ўринлари яратилди.

Ш. АҲМАДАЛИЕВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn