Самарадорлик омили
  • 23 Июнь 2015

Самарадорлик омили

Наманган шаҳридаги “Алп замин текстиль” масъулияти чекланган жамиятида саккиз турдаги кийим-кечак маҳсулотлари тайёрланмоқда.

Яқинда корхонада ишлаб чиқаришни модернизациялаш тадбирлари амалга оширилгач, сифат ва  самарадорлик сезиларли даражада ошди. Мазкур лойиҳа рўёби учун 450 миллион сўм йўналтирилди.
— Йил бошидан буён 200 миллион сўмликдан ортиқ маҳсулот тайёрлаб, маҳаллий истеъмолчиларга етказиб бердик, — дейди жамият раҳбари Орифжон Ҳошимов. — Ҳозирги пайтда ташқи бозорга чиқиш борасида жиддий изланишлар олиб бораяпмиз. Шу мақсадда хорижлик ҳамкорлар билан музокаралар ўтказаяпмиз.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn