Косметика маҳсулотлари — экспортга
  • 23 Июнь 2015

Косметика маҳсулотлари — экспортга

Илгари парфюмерия воситалари мамлакатимизга фақат четдан келтириларди. Эндиликда бу турдаги маҳсулотлар маҳаллий корхоналаримизда тайёрланиши баробарида, уларнинг ички эҳтиёждан ортган қисми хорижга ҳам сотилмоқда.

Янгийўл туманидаги “Fabienne inter group” қўшма корхонаси — ана шулардан бири. Ҳозир бу ерда юқори технологиялар асосида 30 турдаги косметика маҳсулотлари, кимёвий бирикмалар ҳамда табиий экстрактларга эга тозаловчи воситалар ишлаб чиқарилаяпти. Улар хорижда ҳам харидорини топмоқда. Корхона дастлабки 161,8 минг АҚШ долларилик маҳсулотни ташқи бозорга чиқаришга муваффақ бўлгани бунинг тасдиғидир.
— Жорий йил охиригача бу кўрсаткични икки баробар оширамиз, — дейди тадбиркор А. Одилов. — Ҳозир шу мақсадда маҳсулотлар турини кўпайтириш, сифатини яхшилаш борасида изланишлар олиб бораяпмиз. Режаларимиз амалга ошгач, жамоамиз аъзолари сони 120 нафарга етади.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn