Бўёқлар тайёрлаш йўлга қўйилди
  • 23 Июнь 2015

Бўёқлар тайёрлаш йўлга қўйилди

Мирзаобод туманида иш бошлаган “Баҳромжон нур савдо” хусусий корхонасида лок-бўёқ ва сув эмульсиясини никель идишларга қадоқлаш жараёни замонавий технологиялар ёрдамида амалга оширилмоқда.

Мутахассисларнинг айтишича, ана шу ҳолатда истеъмолчиларга етказиб берилаётган маҳсулотлар узоқ вақт сифатини йўқотмайди.
— Мазкур лойиҳа рўёби учун 267 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилди, — дейди корхона раҳбари Муроджон Абдураҳимов. — Ҳозирги кунда автомобиль йўлларига чизиқ-белгилар тортиш ва металларга ранг беришда қўлланиладиган бўёқлар тайёрлашни ҳам ўзлаштириш ҳаракатидамиз. 


Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn