Хориждан буюртма
  • 19 Июнь 2015

Хориждан буюртма

Беруний туманидаги “Бобожонов Fафур” корхонаси трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. Бу ерда катталар ва болаларга мўлжаллаб тайёрланаётган кўркам либослар ички бозорда аллақачон ўз харидорини топиб улгурган. Яқинда эса корхона жамоаси хориждан қиймати 40 минг АҚШ долларилик буюртма олди.

— Ўтган йили банкнинг молиявий кўмаги туфайли цехимизни энг илғор дастгоҳлар билан жиҳозлаган эдик, — дейди тадбиркор Fафур Бобожонов. — Бу эса буюртмаларни қисқа муддатда ва сифатли бажаришимизда қўл келмоқда. Ҳозир 15 кишилик жамоамиз томонидан “Qiyot tex” савдо белгиси остида ойига 30 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқараяпмиз.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn