Бинокорларга манзур
  • 19 Июнь 2015

Бинокорларга манзур

Тўрақўрғон туманидаги “Bunyоdkor klassik servis” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган қурилиш материаллари бинокорларга ҳар жиҳатдан маъқул тушмоқда.

Бу, асосан, маҳсулотларнинг буюртмачи истаган ранг ва шаклда, тезкор равишда тайёрлаб берилаётгани билан боғлиқ.
Хусусан, импорт ўрнини босувчи томёпқичлар, турли ўлчамдаги мих ҳамда бетон таянчларни ишлаб чиқаришда хорижнинг илғор ускуналаридан фойдаланилаяпти.
Яқинда корхонада 14900 АҚШ доллари қийматидаги замонавий дастгоҳ ўрнатилганидан сўнг технологик жараён янада такомиллашди. Ўз навбатида, меҳнат самарадорлиги ортиб, жорий йилнинг беш ойи мобайнида харидорларга 320 миллион сўмлик қурилиш ашёлари етказиб берилди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn