Мустаҳкамлиги икки баробар юқори
  • 19 Июнь 2015

Мустаҳкамлиги икки баробар юқори

Арзон хом ашёдан сифатли ва харидоргир маҳсулот ишлаб чиқариш тадбиркорликнинг асосий хусусиятларидан биридир. Шавкат Худойберганов ўз бизнесини йўлга қўйишда масаланинг ана шу жиҳатига эътибор қаратди.

Янгиариқ туманидаги Остона қишлоғида у асос солган “Янгиариқ газабетон” масъулияти чекланган жамиятида қум ва цемент аралашмасидан ғовак бетон блоклари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Мазкур лойиҳа рўёби учун 550 миллион сўмлик сармоя йўналтирилди. Айни пайтда бу ерда кунига 32 минг дона маҳсулот тайёрланиб, бунёдкорлик жамоаларига етказиб берилмоқда.
Муҳим жиҳати, корхона маҳсулотлари ўта мустаҳкам бўлиб, совуқ ва шовқин ўтказмайди, иссиқликни узоқ вақт ўзида сақлаб туради. Оддий ғиштга қараганда икки баробар пишиқ ва енгил. Шу билан бирга, намни ўзига тортмайди. Ундан қурилган уйларнинг пойдеворига оғирлик анча кам тушади.

Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn