Сархил мевалардан шарбатлар
  • 18 Июнь 2015

Сархил мевалардан шарбатлар

Яккабоғ туманидаги “Дармон фарм” хусусий корхонасига 300 минг евролик сармоя эвазига Европа давлатларидан мевани қайта ишлаш дастгоҳлари келтириб ўрнатилди.
Ушбу замонавий ускуналар ёрдамида беш турдаги табиий мева шарбатлари ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

Шу билан бирга, корхонага қарашли 18 гектар майдонда интенсив боғ ташкил қилиниб, хориждан келтирилган 37 минг туп олма кўчати ўтқазилди. Келгуси йилда ҳосилга кирадиган ушбу боғда ҳозир ниҳоллар орасида картошка ва полиз маҳсулотлари етиштирилмоқда.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn