Инвестиция ҳажми кўпаймоқда
  • 18 Июнь 2015

Инвестиция ҳажми кўпаймоқда

Самарқанд шаҳрида лойиҳа қиймати 500 минг АҚШ долларилик “Samarqand-Turkiston-do‘stlik” қўшма корхонаси фаолият бошлади.

— Дастлабки босқичда бетон ва темир-бетон маҳсулотлари ҳамда металл конструкциялар ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик, — дейди корхона директори ўринбосари Файзулло Файзиев. — Шу билан бирга, буюртмачи истагига кўра, йирик қурилиш ашёларини иншоотларга ўрнатиб ҳам бераяпмиз. Эндиликда асфальт заводи ҳамда муқобил энергия асосида пишиқ ғишт тайёрлашга мўлжалланган технологик линияни ишга тушириш ҳаракатидамиз.
Эътироф этиш керакки, 50 кишининг бандлиги таъминланган мазкур ишлаб чиқариш субъекти вилоятда хорижий инвестиция иштирокида ташкил этилган бир юз тўқсон иккинчи корхонадир.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn