Дастур бехато ишлайди
  • 18 Июнь 2015

Дастур бехато ишлайди

Наманган шаҳридаги “Grand Mans wear” масъулияти чекланган жамиятига хорижнинг замонавий тикув дастгоҳлари ўрнатилгач, маҳсулот сифати тубдан яхшиланди. Тайёрланаётган олти турдаги кўйлакларга талаб ҳар қачонгидан ошди.

Бу ерда модернизациялаш жараёнида ўрнатилган “Juki” русумли 10 та тикув  машинаси тўлиқ компьютерлаштирилган. Унга мутахассис томонидан киритиладиган махсус дастурда либос ўлчами ва модели акс эттирилади. Бу эса дастгоҳ бошқарувчиси ишини енгиллаштириш баробарида, технологик жараённинг бекаму кўст бажарилишини таъминлайди. Ушбу лойиҳа рўёби туфайли корхона қуввати икки баробар ортиб, 14 та қўшимча иш ўрни яратилди.
— Янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни бошлаб юбордик, — дейди корхона раҳбари Исроил Исомиддинов. — Жорий йилнинг беш ойи мобайнида жамоамиз томонидан истеъмол бозорига 350 миллион сўмликдан зиёд юқори сифатли либослар етказиб берилди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn