Жаҳон стандартларига мос
  • 18 Июнь 2015

Жаҳон стандартларига мос

Сирдарё туманидаги “AWP” қўшма корхонасида сантехника жиҳозлари савдосидан олинаётган даромаднинг 3 фоизи янги турдаги маҳсулотлар яратиш ҳамда инновацион лойиҳалар рўёбига йўналтирилмоқда.

Яқинда бу ерда жаҳон стандартларига мос тадқиқот ва синов маркази ташкил этилди.
Пировардида изчил технологик янгиланишлар туфайли “AWP” маҳсулотлари халқаро сантехника воситалари ишлаб чиқарувчилар уюшмасининг мукофотига сазовор бўлди.
— Жорий йилда буюртмачиларимизга 400 минг АҚШ долларилик сантехника воситаларини етказиб бердик, — дейди қўшма корхона бош директори Комил Мирзаев. —  Дастгоҳларимиз йилига 1 миллион 200 минг донагача маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга.  Бу эса йил охирига қадар экспорт кўрсаткичларимиз янада ортишини англатади.
Айтиш лозимки, мазкур саноат объекти мамлакатимиздаги сантехника эҳтиёт қисмлари тайёрлашга ихтисослаштирилган илк йирик корхона ҳисобланади. Маҳаллийлаштириш дастури асосида амалга оширилган ушбу лойиҳа юртимиз бозорини импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар билан тўлдириш баробарида, уни экспорт қилиш имкониятини ҳам яратди.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Таннарх арзонлашди Дастур бехато ишлайди »