Илғор технологик линия
  • 17 Июнь 2015

Илғор технологик линия

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослаштирилган “Левадия Бухара” масъулияти чекланган жамиятида модернизациялаш тадбирлари амалга оширилди.

Хусусан, корхона Германиянинг замонавий ускуналари билан жиҳозланди. Натижада бу ерда йилига 300 тонна мевани қуритиш имконияти юзага келди.
— Бунинг учун 500 миллион сўм миқдорида сармоя сарфладик, — дейди лойиҳа ташаббускори Илҳом Сайфиев. — Шундан 100 миллион сўми банк кредитидир. “Кронен” фирмасидан  харид қилинган технологик линия электр энергиясини тежаши, иш унумдорлигининг юқорилиги билан бизга маъқул тушди. У бир пайтнинг ўзида мевани пўстлоғидан ҳамда уруғидан ажратади ва бўлаклайди. Яримтайёр маҳсулот микротўлқинли печда қуритилади. Шундан сўнг бежирим халтачаларга солиниб, буюртмачиларга етказилади.
Шунингдек, мазкур корхона жамоаси деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда агрофирмалар учун мевани қуритишга мўлжалланган ихчам технологик ускуналар ҳам  ишлаб чиқармоқда.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn