Корхона имконияти кенгайди
  • 12 Июнь 2015

Корхона имконияти кенгайди

Поп туманидаги “G‘ayrat Chodak” масъулияти чекланган жамияти ички бозорда ўзининг мустаҳкам ўрнига эга. Яқинда бу ерда амалга оширилган модернизациялаш тадбирларидан сўнг корхона қуввати янада ортди.

—Бунинг учун 250 миллион сўмлик инвестиция йўналтирдик, — дейди жамият раҳбари Аббосхон Полвонов. — Ҳозирги пайтда бир неча амалиётни бажариш имкониятига эга бўлган юқори унумли дастгоҳлар ёрдамида етти турдаги бежирим кийимлар тикаяпмиз. Меҳнат самарадорлиги ҳам ошди. Буни, масалан, жорий йилнинг тўрт ойи давомида 280 миллион сўмлик маҳсулот тайёрланиб, ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 70 фоиз ўсишга эришилганида ҳам кўриш мумкин. Эндиликда ташқи бозорга чиқишни режалаштираяпмиз.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn