Даромад янада кўпаяди
  • 12 Июнь 2015

Даромад янада кўпаяди

Урганч шаҳридаги “Мини аккумулятор” масъулияти чекланган жамияти барқарор ривожланаётган кичик тадбиркорлик тузилмаларидан биридир.

1991 йилда асос солинган ушбу корхонада айни пайтда 6 турдаги аккумулятор моноблоклари  ишлаб чиқарилаяпти.
Ўтган йиллар мобайнида бу ерда 1 миллиард сўмликдан зиёд модернизациялаш ишлари амалга оширилди. Пировардида жамиятнинг ишлаб чиқариш қуввати муттасил ортиб борди. Хусусан, 2014 йилда 5 миллиард 522 миллион сўмликдан зиёд эҳтиёт қисмлар тайёрлангани фикримиз тасдиғидир.
Жорий йилда “Мини аккумулятор”нинг даромади янада кўпаядиган бўлди. Корхонада турли диаметрли полипропилен қувурлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Бунинг учун 625 миллион сўмлик сармоя йўналтирилди. Натижада кунига 3 минг погон метрлик иссиқ ва совуқ сувга мўлжалланган 7 турдаги қувурлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn