Маҳсулот тайёрлашнинг ўзига хос усули
  • 12 Июнь 2015

Маҳсулот тайёрлашнинг ўзига хос усули

Боёвут туманида фаолият бошлаган “Шодлик Сайхун ғишт” шуъба корхонасида хумдонларни қиздиришда кўмир қолдиғидан фойдаланилмоқда.

— Ҳозир ушбу иккиламчи хом ашёдан ҳосил қилинаётган иссиқлик ёрдамида хом ғиштларни ҳам қуритаяпмиз, — дейди корхона раҳбари Улуғбек Исмоилов. — Бу  ишлаб чиқариш суръатини ошириши баробарида, маҳсулотимиз таннархининг арзон бўлишини ҳам таъминлаётир.
Эътиборлиси, бу ерда тайёрланаётган ғиштларнинг ҳажми одатдагидан бир ярим баробар катта. Қолаверса, лойи вакуум ускунасида пишитилиши туфайли унинг юзаси текис ва силлиқ чиқади. Бу эса пардозлаш ишларини енгиллаштиришга хизмат қилади.
Айни пайтда корхонада соатига 10 минг донагача сифатли деворбоп материал тайёрланаяпти. Айтиш лозимки, қарийб 259 минг АҚШ долларилик мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши туфайли ҳудудда намунали лойиҳадаги уй-жойлар ҳамда бошқа қурилиш объектларини арзон ва сифатли ғишт билан таъминлаш имкониятлари янада кенгайди.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn