Қўшимча тармоққа асос солинди
Версия для печати
  • 09 Июнь 2015

Қўшимча тармоққа асос солинди

Жиззах шаҳридаги калава ип ҳамда газлама тайёрлашга ихтисослаштирилган “Жиззахпласттекс” қўшма корхонасида янги тармоқ ишга туширилди.

Яъни бу ерда  5 литр сиғимли пластик идишларнинг қопқоқлари ва тутқичлари тайёрлаш ўзлаштирилди. Бунинг учун Италиядан 2 миллион 200 минг АҚШ долларилик замонавий технологик ускуналар келтириб ўрнатилди. Пировардида 15 та қўшимча иш ўрни очилди.
Ишлаб чиқариш жараёни тўлалигича автоматлаштирилган ушбу цехда ҳозир кунига 3 миллион дона маҳсулот тайёрланиб, буюртмачиларга етказиб берилаётир.

Тожиддин ҚАМАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn