Табиий матодан либослар
  • 09 Июнь 2015

Табиий матодан либослар

Олот туманилик Олтибой Ҳасановнинг тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қаратилган бизнес-режаси амалга ошди. Тадбиркор юз миллион сўмлик маблағни ушбу мақсад учун йўналтирди.

— Ҳозир буюртмачиларимизга табиий матолардан тайёрланган тўрт турдаги кийим-кечакларни таклиф қилаяпмиз, — дейди  О. Ҳасанов. — Бизда тикилаётган либосларнинг бичими чиройли. Энг муҳими, улар маҳаллий иқлим шароитимизга мос. Нархи ҳам нисбатан арзон. Тез орада маҳсулот турини ўнтага етказиш ниятидамиз.
Туманда бултур юздан зиёд ана шундай тадбиркорлик тузилмалари иш бошлади. Кичик бизнес субъектларининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши эса салкам 70 фоизга етди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn