Унумдорлик ошди
  • 09 Июнь 2015

Унумдорлик ошди

“Шўрчидонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятида банкнинг 7 миллиард 545 миллион сўмлик кредити ҳисобидан кенг кўламли модернизациялаш тадбирлари амалга оширилди.

Пировардида бу ерда ишлаб чиқарилаётган ун ва ун маҳсулотлари сифати тубдан яхшиланди.
— Корхонамиз қуввати деярли 45 фоиз ортиб, кунига 600 тоннагача буғдойни қайта ишлаш йўлга қўйилди, — дейди жамият бошқаруви раиси ўринбосари Бекмирза Хўжамқулов. — Янги дастгоҳларнинг яна бир афзаллиги, уларда энергия сарфи жуда кам, самарадорлик эса юқори. Эътиборлиси, ушбу ускуналарни бошқариш ҳам осон.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn