Шифобахш ширинликлар
  • 09 Июнь 2015

Шифобахш ширинликлар

Зангиота туманининг Кўксарой қишлоғидаги “Class-food-servis” масъулияти чекланган жамиятида тайёрланаётган қандолат маҳсулотлари хорижда ўтказилган қатор халқаро кўргазмаларнинг олтин медалларига сазовор бўлган.

Жамоа томонидан юқори технология асосида ишлаб чиқарилаётган 12 турдаги печенье, 10 хилга яқин шоколадлар таркибида табиий ва шифобахш экстрактларнинг мавжудлиги уларнинг харидоргирлигини таъминлаяпти. Бу ерда кунига 5 тоннагача ширинлик тайёрланиб, ҳам ички, ҳам ташқи бозорда сотилаётгани бунинг тасдиғидир.
— Бир неча йил илгари мўъжазгина цехда иш бошлагандик, — дейди тадбиркор Ф. Раҳматуллаев. — Мамлакатимиздаги қулай ишбилармонлик муҳити, яратилаётган имконият ва имтиёзлар туфайли маҳсулотларимиз замонавий фабрика шароитларида тайёрланаяпти. Жамоамиз ходимлари сафи ҳам 50 кишидан ошди.
Шу кунларда шоколад қуйиш цехини хорижнинг янги технологик линиялари билан қайта жиҳозлаш ишлари олиб борилаяпти. Лойиҳа тўлиқ амалга ошгач, маҳсулот тури кўпайиб, сифати янада яхшиланади. Шунингдек, 12 та қўшимча иш ўрни юзага келади.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn