Изланишлар самараси
  • 04 Июнь 2015

Изланишлар самараси

Тошкент шаҳрида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Давлат бюджети ижросида ғазначилик тизимининг ўрни ва аҳамияти масаласига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда бюджет тизими ислоҳоти” қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилди.
Таъкидландики, Ўзбекистонда жаҳон тажрибасида синовдан ўтган Давлат бюджетининг ғазна ижроси татбиқ этилган бўлиб, Молия вазирлиги ўазначилиги буни амалга оширувчи ваколатли муассаса ҳисобланади. Кейинги йилларда унинг фаолиятига замонавий ахборот технологиялари қўлланилиб, бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назорат кучайтирилди. Пировардида барча даражадаги бюджет даромадлари ва харажатларини бошқариш самарадорлиги ошмоқда. Ушбу жараёнда Президентимизнинг 2007 йил 28 февралдаги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир.
Дарҳақиқат, мазкур ҳужжатда Молия вазирлиги ўазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари зиммасига кўплаб вазифалар юклатилган. Давлат бюджетининг касса ижроси, тегишли бюджетлар даромадлари ва харажатлари ўртасидаги касса узилишларининг олдини олишни таъминлайдиган ягона ғазначилик ҳисоб рақамида бўлган Давлат бюджети маблағларини бошқариш, давлат харидлари бўйича ахборот базасини яратиш ва муттасил янгилаб бориш, давлат харидларини амалга оширишда нарх белгилаш жараёнини назорат қилиш шулар жумласидандир.  
Семинарда йиғилганларга шулар ҳақида муфассал маълумотлар билан бирга, ўазначиликнинг иқтисодиётимизда тутган ўрни ва роли, унинг тузилмаси ҳамда вазифалари хусусида тушунчалар берилди.
Якунда тадбир иштирокчиларига сертификатлар топширилди.

Саид РАҲМОНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn